Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эр ва хотин уч нафар фарзанди билан карантин ҳудудидан қочиб кетганлиги аниқланди

Жорий йилнинг 6 апрель куни Навоий вилояти, Нурота туманида яшовчи Ш.С. (аёл), турмуш ўртоғи Б.Б. ва уч нафар фарзанди билан Тошкент шаҳридан қайтиб келганлиги сабабли Нурота тумани Санитария-эпидимиологик осойишталик маркази томонидан карантинга олинган.

Лекин ушбу оила карантин қоидаларига риоя қилмай, ўзбошимчалик билан чиқиб кетган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қонунчиликка кўра, қоидабузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.