Тошкент шаҳрида карантин чоралари кучайтирилади

Тошкент шаҳрида коронавирусдан касалланишлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан ошгани, айниқса, cўнгги 5 кунда пойтахтдаги касалланиш ҳолатлари сезиларли ўсгани муносабати билан бир қатор назорат чоралари кўрилиши белгиланди. Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Пойтахтдаги барча қурилиш объектларида, ўша ернинг ўзида вақтинча яшаб ишлаётган қурувчи ва ишчиларни санитария-эпидемиология тартибларига қатъий риоя этиши юзасидан назорат кучайтирилади.

Йўналишсиз таксилар уч тилдаги (ўзбек, рус, инглиз тилларидаги) «хавфсиз такси» махсус белгиси билан бепул таъминлаш амалиёти жорий қилинади.

Бунда йўналишсиз таксиларнинг  қуйидаги талабларга риоя этишлари ҳисобга олинади:

- ҳайдовчининг ниқобда бўлиши;

- кийиниш маданиятига риоя қилиши;

- автомобилда антисептик воситаларнинг мавжудлиги;

- автоулов салони дезинфекциядан ўтган бўлиши керак.