Самарқанддаги ошхона карантин қоидаларини бузган ҳолда тўй ўтказган
- 31.08.2020 10:49
- 1006
- Самарқанд
2020 йил 29 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-ИИБга Самарқанд шаҳридаги Мароқанд кўчасида жойлашган “Мароқанд” ошхонасида 40 нафардан ортиқ фуқаролар билан тўй ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, “Мароқанд” ошхонасида ҳудуд профилактика инспектори томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда, ҳақиқатдан ҳам ушбу ошхона маъмурияти Республика махсус комиссиясининг баёни талабларини бузганлиги аниқланган.
Ошхона маъмуриятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига юборилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа