Тўйларимизга ярашмаган ҳолат тўй эгаси ва маҳалладошлар ўртасида муҳокама қилинди
- 24.07.2024 17:46
- 471
- Самарқанд
Яқинда ижтимоий тармоқларда "Самарқанддаги тўйлардан бирида бўлган экан", деган сарлавҳа остида "бир пачка доллар"ни сочган болакай акс эттирилган видео тарқалди. Бу ҳолат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро ўтказган тўйда содир бўлган ҳолат ушбу фуқаро, сектор раҳбарлари, маҳалла ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Аниқланишича, "сочилган доллар" сохта бўлиб, уни тўй ўтказган фуқаронинг ўғли дўкондан харид қилган. Аммо муҳокамада нафақат пул сочиш ҳолати, балки ёш болаларнинг тўйдаги ҳаракати тарбия, ахлоқ талабларига жавоб бермаслиги, бу ҳол жамиятда носоғлом муҳитни келтириб чиқариши айтилди. Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун маҳалла, тўйхона ва аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб