Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Келгуси ойда Наврўз, Рамазон ҳайити ва 8 март муносабати билан дам олиш кунлари кўзда тутилган.

Рамазон ойи бошланишидан 30 кунни 19 февралдан ҳисобласак, Рамазон ҳайити байрами ҳам 21 мартга тўғри келади.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, агар дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолса, у байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Шу тариқа, беш кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 21 март дам олиш куни 23 март душанба кунига кўчирилади.

Шундай қилиб, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 3 кун дам оладилар:

✅ 21 март - байрам куни;

✅ 22 март - якшанба;

✅ 23 март - душанба, кўчирилган дам олиш куни.

6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 2 кун дам оладилар:

✅ 21 март - байрам куни;

✅ 22 март - якшанба.

Эслатиб ўтамиз, бу йил 8 март (Халқаро хотин-қизлар куни) ҳам якшанба кунига тўғри келмоқда. Бунда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун уч кун дам олиш назарда тутилади:

✅ 7 март - шанба, дам олиш куни;

✅ 8 март - якшанба, байрам;

✅ 9 март - душанба, кўчирилган дам олиш куни.

6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 2 кун дам оладилар:

8 март - байрам;

9 март - душанба, кўчирилган дам олиш куни.