Янги йил байрамида барча ходимларга 5 кун дам олиш берилиши мумкин
- 13.12.2021 13:52
- 249
- Ўзбекистон
2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2022 йил 3 январь — душанба, 4 январь — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Ҳужжат қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.
Хусусан:
➖2021 йил 31 декабр (жума) – 2021-йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли Президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;
➖2022 йил 1 январ (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);
➖2022 йил 2 январь — якшанба дам олиш куни;
➖2022 йил 3 январь (душанба) ва 4 январь (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 19 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 41 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!