Марказий истироҳат боғи замонавий қиёфага кирмоқда
Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб бориляпти.
Ушбу ишлар доирасида боғ инфратузилмаси янгиланиб, ҳудуд замонавий талабларга мос равишда қайта жиҳозланмоқда ҳамда аҳоли учун қулай ва мазмунли ҳордиқ чиқариш имкониятлари яратилмоқда.
Хусусан, ҳудудда янги пиёдалар йўлаклари барпо этилиши, яшил майдонлар кенгайтирилиб, турли манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди. Шунингдек, энергия тежамкор замонавий ёритгичлар ўрнатилиб, боғнинг тунги кўриниши янада чиройли ва хавфсиз бўлиши таъминланмоқда.
Дам олиш масканида болалар ва катталар учун алоҳида ҳордиқ ҳудудларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Боғдаги ишлар шаҳар ҳокимлиги вакиллари ва мутахассислар иштирокида жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди. Ушбу жараёнда ишлар сифатини ошириш, белгиланган муддатларга қатъий риоя этиш ҳамда ҳудуднинг экологик мувозанатини сақлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.