Наврўз байрамида барча ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам оладими?

Йўқ, ҳамма эмас. Фақат 5 кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет 5 кун дам олишади. Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганларга эса кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади.

Изоҳ:

“2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарорига асосан 22-23 март кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан:

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олишади.

Бунда қуйидагича бўлади:

19 март, шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
20 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
21 март, душанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
22 март, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
23 март, чоршанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.