Трамп Конгрессда қарийб икки соат нималарни гапирди?
АҚШ президенти Доналд Трамп кеча Конгресс олдида “мамлакатнинг аҳволи” тўғрисида маъруза қилди. У нутқида ташқи сиёсатдаги хавф-хатар, иқтисодий мақсадлар ва ички сиёсатда қатъий кун тартибини белгилади.
Эрон масаласида Вашингтон дипломатик ечимни афзал кўраётганини, аммо Теҳроннинг ядровий қуролдан воз кечиши бўйича ҳалигача кафолат олмаганини ва ядровий қуролга эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини айтди.
Тарифлар бўйича Олий суд қарорини президент «умидсизлантирувчи» ва «муваффақиятсиз», деб атади. У ўзининг севимли божларини сақлаб қолиш учун қонуний йўл топишга ваъда берди.
Шунингдек, у сайловчилардан овоз беришда фуқаролигини тасдиқлашни талаб қиладиган «Американи қутқариш тўғрисида»ги қонунни қабул қилишга чақирди.
Нутқ сўнгида Трамп ўз маъмурияти иқтисодиёт, хавфсизлик ва ташқи сиёсат соҳаларида «мисли кўрилмаган ютуқлар»га эришганини таъкидлади.
Халқаро сиёсатшуносларнинг фикрича, нутқ ички аудиторияга йўналтирилган бўлса-да, ташқи сиёсатда қатъийлик ва босим воситаларидан фойдаланиш сигналини берди. Иқтисодий йўналишда эса тариф ва саноатни ҳимоя қилиш сиёсатининг давом этиши кутилмоқда.