Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳар бир бола қўлида ва қалбида Ватан байроғи

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан вилоят мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси Самарқанд шаҳрида тадбир ташкил этилди.

Шаҳарнинг Кўксарой майдонига келган бир гуруҳ болажонлар бу кунни ўзига хос тарзда қарши олишди. Бу тадбир жажжи қалбларда илдиз ота бошлаган Ватанга бўлган меҳр туйғуси янада ортишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Бу ташаббуснинг ўзига хослиги шундаки, ҳар бир бола қўлида Ватан байроғи. Кийган кийимлари Давлатимиз байроғида акс этган рангларда. Улар майдонда жам бўлиб, Ватан байроғини акс эттирди.

Бу қутлуғ кун муносабати билан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар мактабгача таълим ташкилотларида давом этади.

Абдуҳошим ЗИЁДОВ.