Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистон туризм гидлари федерацияси вакилларидан иборат делегация Самарқандга келди

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Ҳиндистон туризм гидлари федерацияси вакилларидан иборат делегация аъзолари Самарқандга келди.

Меҳмонлар дастлаб, Регистон ансамблига ташриф буюришди. Уларга Регистон майдонидаги бир неча асрлик обидаларнинг яратилиш тарихи, уларни безавол сақлаш ҳамда асраб-авайлаш борасидаги ишлар хусусида маълумот берилди.

Самарқандга ташриф давомида меҳмонлар Амир Темур, Хўжа Дониёр мақбаралари, Мирзо Улуғбек расадхонаси ҳамда бошқа тарихий-маданий ёдгорликларни ҳам зиёрат қилади.