Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

IELTS дан 4 балл олганман, имтиёз сифатида фойдалансам бўладими?

Саволга Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокидаги брифингда қуйидагича жавоб берилди:

➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарорига мувофиқ, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишлари учун миллий ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори бўлган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

✅ Бунда инглиз тилидан максимал балл бериш учун IELTS 5,5 дан кам бўлмаслиги лозим.