Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихондаги Зартепа ва Сафохўжа маҳаллаларининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Ҳар иккала бино ҳам давлат хусусий шериклик асосида қурилди. 

Сафохўжа маҳалла маркази биноси тадбиркор Шомил Эшонов томонидан 90 миллион сўм маблағ эвазига қурилди. Бинода мажлислар зали, маҳалла раиси, ходимлари ва профилактика инспектори учун алоҳида хоналар замон талаблари асосида жиҳозланди.

- Шу пайтга қадар “Нурли қайнар булоқ” ММТП биносида фаолият юритиб келар эдик, - дейди Зартепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нортожи Раҳматов. – Барча шароитларга эга янги бино қурилиши учун маҳалламиздаги ишбилармонлар Дўстбек Юсупов ва Иззатилла Ибодуллаев томонидан 100 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди. Уларга маҳалла биноси ёнидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун жой ажратиб берилган. Бу ерда маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ва савдо дўконлари барпо этилади.

Йил якунигача яна 15 та маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.