Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди 21 нафар маҳкумни муддатидан илгари озод қилди

Самарқанд туман ИИБ пробация гуруҳи томонидан келтирилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 21 нафар маҳкум ва маҳкумаларни муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари туман суди раиси Т.Байзаков ва судья Д.Нуралиев томонидан кўриб чиқилди.

Инсонпарварлик тамойилига таяниб ва ЖКнинг 73-моддасига асосан маҳкумлар муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди.