Кўпайган ва камайган жиноят турлари маълум қилинди

Йилнинг дастлабки олти ойида маъмурий назорат қоидаларини бузиш ва пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи моддлари билан судланганлар 5 нафарга камайган.

Шунингдек, қасддан банкротликка олиб келиш 6 нафарга, транспорт воситасини олиб қочиш 9 нафарга, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш 11 нафарга, мансаб сохтакорлиги 16 нафарга, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш 19 нафарга ҳамда қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш билан судланганлар 25 нафарга камайган.

Бу ҳақда вилоят суди раиси Олим Ҳайитов ҳамда ўринбосарлари, вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиевларнинг журналистлар билан мулоқаотида маълум қилинди.

Анжуманда вилоятда кўпайган жиноят турлари ҳам санаб ўтилди.

Айтилишича, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятда ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш моддаси билан судланганлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 нафарга ошган.

Бундан ташқари, талончилик 26 нафарга, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш 37 нафарга, фирибгарлик 160 нафарга, ўғрилик 39 нафарга, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш 26 нафарга, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 23 нафарга ва безорилик 70 нафарга кўпайган.