Жомбойда ўтказилган меҳнат ярмаркасида 25 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Жомбой туманида вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, ярмаркада 36 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 183 та бўш иш ўринларини таклиф этди. Натижада 25 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди. Фуқароларга меҳнат қонунчилиги, қонуний меҳнат миграцияси масалаларига оид хуқуқий маслаҳатлар берилди.