Каттақўрғонда 2 миллион сўмга “марихуана” сотаётган кимса ушланди
- 04.07.2019 12:12
- 165
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими ҳамкорлигида Каттақўрғон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро И.Ш. томонидан харидорга вазни 25,74 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 2 000 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Зарафшон” газетаси – жадидлар мероси ва авлодлар кўприги
- 11 дақиқа аввал
- Самарқанд
Самарқанд Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёр
- Бугун, 10:44
- Самарқанд
“Ўрганганингизни Ватанга қайтаринг!”
- Кеча, 16:41
- Таълим