Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Келгуси ҳафта ҳаво ҳарорати пасайиб, юртимиз бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" хабар беришича, 18-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида ва бошқа шаҳарларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.

20 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 21 ноябрь куни — ёмғир ёғиши ва қорга айланиши кутилмоқда.

Шунингдек, 20-21 ноябрь кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с кучайиши мумкин.

Ҳаво температураси 18-19 ноябрь кунлари 0...+5° даражани ташкил этади, кундузи — +10...+15 даража илиқ бўлади;

20 ноябрь куни кечаси +3...+8 даража, кундузи — +10...+15 даража илиқ бўлади;

21 ноябрь куни кундузи ва кечаси ҳаво температураси +3...+8 даража бўлади.