Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Котлован” қазилгани уй қурилади дегани эмас экан

Самарқанд шаҳрининг Сўғдиёна масканида кўп қаватли уйлар олдидаги болалар майдончаси ўрнида бино қуриш учун тадбиркор ер қазиди. Табиийки бундан аҳоли норози бўлди. Шу сабабли Абу Бакр Розий кўчаси 21, 23 ва 25-уйларда яшовчи аҳоли 2016 йилда ушбу қурилишни тўхтатиш юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилди.

Аммо бундан натижа бўлмагач, аҳоли арз-донини вилоят ҳокими Э.Турдимовга айтди.

  – Бизни ҳам эшитадиганлар бор экан. Вилоят ҳокимига мурожаатимиздан кейин котлован кўмилиб, текислаб қўйилди. Энди бу ерда қайтадан болалар майдончаси ташкил этиладиган бўлди. Э.Турдимовдан миннатдормиз, – деб ёзмоқда мурожаатчилар.

Демак, кўп қаватли уйлар олдида қазилган ҳар қандай котлован ўрнида ноқонуний бўлса-да бино қурилмас экан. Бунинг учун эса аввало шу ҳудуд аҳолиси, жамоатчилик атрофдаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги, ўз муносабатини билдириб туриши керак.

Сининг уйингиз олдида ноқонуний қурилиш бўлмаяптими?