Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кун тарихи – 1 май

1840 йил – Англияда дунёда илк бор почта маркалари пайдо бўлди.

1884 йил – Чикагода биринчи осмонўпар бино - 10 қаватли уй қурилиши бошланди.

1885 йил – Оттава шаҳрида биринчи электр чироқлари ёнди.

1890 йил – Австрия-Венгрия, Бельгия, Германия, Дания, Испания ва бошқа Европа давлатлари ишчилари томонидан илк марта 1 май байрам сифатида нишонланди.

1899 йил – Аспирин биринчи марта сотувга чиқди.

1912 йил – Канада доллари илк бор муомалага чиқди.

1933 йил – Британия ва Ҳиндистон ўртасида телефон алоқаси ўрнатилди.

1993 йил – Шри-Ланка президенти Ранасингхе Премадаса Коломбода содир этилган террористик ҳужумда ўлдирилди.