Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий Осиё мамлакатларида кексаларга ўртача қанча пенсия тўланади?

Тожикистоннинг “Asia Plus” нашри Марказий Осиё мамлакатларида кексаларга ўртача қанча пенсия тўланиши бўйича маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда jahon.uz хабар бераяпти.

Унга кўра, Тожикистонда кексаларга бошқа давлатларга қараганда камроқ тўланади. Мамлакатда пенсия миқдори 310 сомони (33 доллар)ни ташкил этади.

Ўзбекистонда эса мазкур кўрсаткич 352 152 сўм (42 доллар), Қирғизистонда 4817 сом (69 доллар), Қозоғистонда 101 446 тенге (267 доллар)дир. Туркманистонда эса пенсионерларга ўртача 1050 манат (300 доллар) тўланади.