Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Миллий банкда нега табло йўқ?

Айни кунларда Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар учун бошланғич тўловни амалга ошириш бошланди. Уйга талабгорлар эрта тонгдан Миллий банк Самарқанд филиалига келиб, навбатга ёзилмоқда. Банкда иш бошлангач, яъни соат 09:00 да рўйхатга ёзилганларга рақамли қоғозчалар берилмоқда. Улар ушбу рақам ёрдамида, навбати келгач, тўловни амалга оширишлари керак.

Банкда тўловни қабул қилиш учун олти нафар банк ходими хизмат қилмоқда. Аммо одамларнинг кўплиги сабаб кишилар соатлаб навбат кутишга мажбур бўлмоқда. Бунинг устига банкда табло ўрнатилмаган, қайси рақам эгаси қайси бўлимга бориши огоҳлантирилмайди. Ғала-ғовур авжида, кимдир эшитади, кимнингдир навбати ўтиб кетади. Кишиларнинг олтинга тенг вақти исроф бўлаётгани ҳеч кимни қизиқтирмайди.

Қачон бизда ҳам чет эллардагидек банкларда табло ўрнатилади? Қачон одамлар бақир-чақир қилмасдан таблода кўрсатилган рақам бўйича навбати келганини тушуниб, тегишли бўлимга бориб, пулини тўлаб кетадиган бўлади?