Миллий гвардияга янги автомобиллар берилди

Миллий гвардия Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси томонидан Пахтачи туманидаги 11-алоҳида отрядга UAZ Patryod русумдаги 2 та хизмат автомашинаси топширилди.

Бошқарма матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур транспорт воситалари пандемия даврида аҳоли саломатлигини асраш ва COVID-19 га қарши курашишда отряд иш самарадорлигини ошириш мақсадида ажратилган. Шунингдек, бу тадбирдан туманда жойлашган, Навоий кон металлургия комбинатига қарашли “Қорақўтон” тоғ конида таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган тошларнинг ноқонуний қазиб кетилишининг олдини олиш учун объектни ишончли қўриқлаш кўзланган.