Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Mongol Rally» акцияси иштирокчилари Самарқандда

Италиянинг «Cool Earth» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан уюштирилган «Mongol Rally-2019» хайрия акцияси иштирокчилари Самарқанд шаҳрига етиб келди.

Жорий йилнинг 21 июлида Италиядан йўлга чиқиб, Австрия, Чехия, Словакия, Венгрия, Руминия, Сербия, Болгария, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Эрон, Туркманистон орқали 12 минг километр йўлни автоуловда босиб ўтган италиялик пойгачиларни Регистон майдонида вилоят жамоатчилиги вакиллари кутиб олишди.

- Нодавлат нотижорат ташкилотимиз юқолиб бораётган ўрмонларни асраш, Ер сайёрасининг глобал исиш жараёнининг олдини олиш, дунё халқларининг экотизимга муносабатини ўзгартириш ишлари билан шуғулланади, - дейди италиялик Деннис Пески. – Шунингдек, мамлакатлар бўйлаб ободонлаштириш борасидаги лойиҳларимизни тарғиб этамиз.

Ўзбекистоннинг табиати, халқининг меҳмондўстлиги ва самимийлиги бизда катта таассурот уйғотди. Юртингизнинг тарихий обидалари, сайёҳлик салоҳиятини кейинги борар манзилларимиз – Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Хитой ва Мўғулистонда, қолаверса, Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам танитишни кўнлимизга тугиб қўйдик.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг мазкур халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг лойиҳаси асосида 3 миллион АҚШ долларлик инвестиция жалб қилиниб, Булунғур туманида «Vitis Dominius» хорижий корхонаси ташкил этилган. Бу корхонада томчилатиб суғориш бўйича Италия технологиялари асосида ландшафтбоп ўсимликлар, кўп йиллик мевали ва манзарали дарахтлар, ноёб гул кўчатлари етиштирилмоқда.