Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Муҳим ташаббуслар болажонлар нигоҳида

Давлатимиз раҳбари ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурганди. Шу муносабат билан Каттақўрғон тумани марказий истироҳат боғида мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болажонлар иштирокида маънавий-марифий ҳамда спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

“Бешта муҳим ташаббус-маънавий етук, баркамол шахс кафолати!” шиори остидаги тадбирлар доирасида тумандаги 58 та мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия олаётган болажонлар ўз иқтидорларини намойиш этди. Жажжи болажонларнинг тарбиячи опалари кўмагида тайёрланган турли кўринишдаги кўргазмалар, бадиий чиқишлар, спорт ва маданий дастурлар  иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.