Мунажжимлар башорат қилади (19-25 январь)

🐑 Қўй
Ушбу бурж вакиллари учун ҳафта жуда самарали. Карьера ва молиявий масалаларда яхши натижаларга эришиш мумкин. Ўқиш ва шахсий ривожланишда омадли, синовлардан муваффақиятли ўтилади. Иштаҳани назорат қилинг. Режаларни амалга ошириш учун қулай давр. Йўлда ва саёҳатда диққатингизни жамланг.

🐂 Бузоқ
Бузоқлар учун ўқиш ва саёҳат билан боғлиқ масалалар муваффақиятли кечади. Дўстлар қўллаб-қувватлайди, янги таассуротларга интилиш кучаяди. Мутолаа ва тоза ҳавода жисмоний машқлар руҳий ҳолатингизни яхшилайди ва ички барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Жамоавий низодан тийилинг.

👯 Эгизаклар
Бу ҳафта эгизаклар мураккаб ва сирли масалаларга жавоб топишда ўз қобилиятларини намоён қилади. Давлат идоралари билан боғлиқ нозик ишлар муваффақиятли ҳал бўлади, нуфузли инсон ёрдами эҳтимолдан холи эмас. Руҳий хотиржамликка эришиш, дам олиш ва маънавий амалиётлар билан шуғулланиш учун қулай давр. Ижодий танловлар орқали муваффақият эришиш имкони бор.

🦀 Қисқичбақа
Қисқичбақалар учун ҳафта давомида шериклик ва оилавий муносабатлар мустаҳкамланади. Турмуш ўртоғингизга янгича назар билан қараш, оилавий ҳаётингизни бошқалар билан таққослаб, ижобий хулосага келиш имконини беради.

🦁 Арслон
Арслонларга уйда ва ишда тартиб ўрнатиш тавсия этилади. Бу соғлиқ ва кайфиятга ижобий таъсир қилади. Касбий соҳада ўзгаришлар учун яхши вақт. Оилавий муносабатларда очиқ мулоқот ва ўзаро муроса орқали келишувга эришиш мумкин.

👧 Паризод
Шахсий ҳаёт жуда омадли кечади. Романтик муносабатлар, оила, ижод ва севимли машғулотлар учун қулай ҳафта. Болалар билан мулоқот мустаҳкамланади, тарбияда яхши натижаларга эришилади. Оилавий мулк ва уй-жой масалаларини ҳал этиш, ҳужжатларни расмийлаштириш учун яхши вақт. Сафарда романтик танишув эҳтимоли бор.

⚖️ Тарози
Бу ҳафта ёмон одатлардан қутулиш ва соғлиқни мустаҳкамлашга жуда мос. Ишчанлик юқори бўлади, оилада ўзаро тушуниш мустаҳкамланади. Яқинлар билан мулоқот, мерос масалаларини муҳокама қилиш муваффақиятли кечади. Ишда ва уйда тартиб ўрнатиш, ҳамкорлик ва муросага келиш учун қулай давр.

🦂 Чаён
Бу ҳафта Чаёнлар учун муҳаббат, мулоқот ва ижодда омадли давр. Романтик муносабатлар авж олади, ёқимли таассуротлар, совғалар ва дам олиш кутилмоқда. Уйда тартиб ўрнатиш ва эски нарсалардан қутулиш ижобий ўзгаришларга йўл очади. Оилавий муносабатлар барқарор, соғлом турмуш тарзига ўтишнинг айни вақти.

🏹 Ўқотар
Асосан меҳр-оқибатга урғу берадиган ҳафта. Оилавий муносабатлар меъёрда бўлса-да, қариндошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга киришган маъқул. Айниқса, катта авлод вакилларига эътибор бериш муҳим. Моддий ва маиший масалалар учун муваффақиятли, соғлом турмуш тарзига ўтиш, уйда қулайлик ва осойишталикни ошириш учун яхши давр.

🐐 Тоғ эчки
Тоғ эчкилари учун бу ҳафта шахсий ривожланишга эътибор қаратиш тавсия этилади. Ортиқча ва кераксиз алоқалардан қутулиш, ижод ва ўз-ўзини англаш учун қулай давр. Янгиликлардан хабардор бўлиш ишларингизни енгиллаштиради. Қиёфангизни ўзгаришга қодир романтик муносабатлар учун «яшил» светофор.

🌊 Қовға
Дам олиш, осойишталик ва яккаликка эҳтиёж сезилади. Табиат қўйнида дам олиш, маънавий ва маданий ҳордиқ руҳий мувозанатни тиклайди. Оилада, айниқса катта авлод билан муносабатларда сабр-тоқат ва барқарорлик намоён этинг. Билимни кенгайтириш ва янгиликлардан хабардор бўлиш учун қулай давр, қизиқишларингиз ноодатий мавзуларга қаратилади.

🐟 Балиқ
Балиқлар учун жуда яхши ҳафта. Дўстлар ва яқинлар билан алоқалар муҳим аҳамият касб этади. Саёҳат ва дўстона учрашувлар учун яхши давр. Ҳафта охирида орзуингиз ушалиши мумкин. Қизиқарли танишувлар, кутилмаган таклифлар ва осон амалга ошадиган режалар қувонтиради.

Гулнора Холдорова тайёрлади.