Жанжалчи аёл — донишманд учун сабоқ
Суқротнинг рафиқаси ва уч ўғлининг онаси Ксантиппа ўта жанжалкаш аёл эди.
У доимо эрини вақтини беҳуда сарфлагани учун авраб, машмаша қилар, жанжал келтириб чиқарарди ва ҳатто қўл кўтаришдан ҳам қайтмасди.
Ўзининг ўткир тилига қарамай, буюк файласуф хотини наздида жуда ювош турар, ҳар доим ҳайратланарли даражада унга нисбатан юмшоқ муносабатда бўларди.
Дўстлари ундан “Нега дунёдаги энг жанжалкаш аёл Ксантиппани қайта тарбияламайсиз ёки уйингиздан ҳайдаб чиқармайсиз? - деб сўрашганида у шундай жавоб берган:
– Яхши чавандоз бўлишни истаган киши ювош отни эмас, балки гижинг (ўйноқи) отни танлаб олади. Шу сабабли, модомики, мен у билан яшай оладиган бўлсам, демак бошқа ҳар қандай одам билан мулоқотим осон кечади, деган маслак билан унга уйланганман, - деб жавоб берди донишманд.
Ксантиппанинг ғазабидан сўнг, фалсафий баҳсларда ҳеч қандай рақиб унга қўрқинчли туюлмас эди! Суқрот ўз-ўзини ўстириб такомиллаштириш учун ҳам бундай доимий салбий тажрибалардан фойдаланиб келган. Инсон ҳар доим турли хил шароитдан ўз манфаати учун фойдалана олиши керак, чунки ҳар бир вазият бу ўрганиш тажрибасидир.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.