Тиш шифокори
У қандай танланади, кўрсатиладиган хизматлар қанақа?
Самарқанд шаҳрида хусусий тиббий хизматлар жадал ривожланмоқда. Айниқса, стоматология соҳаси сўнгги йилларда замонавий технологиялар, янги ускуналар ва малакали шифокорлар билан бойиб бормоқда. Шунга қарамай Google’da “Самарқанд стоматолог”, “тиш шифокори Самарқанд”, “имплантация нархи Самарқанд” каби қидирувлар юқори частотага эга.
Ушбу қизиқишни ҳисбга олиб, Самарқанддаги стоматология клиникаларини танлаш, хизмат турлари, тахминий нархлар ва фойдали маслаҳатлар ҳақида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қилдик.
Демак, Самарқанддаги хусусий ва давлат стоматология клиникалари қуйидаги асосий хизматларни таклиф қилади:
Имплантация ва протезлаш
Тиш имплантацияси – йўқолган тиш ўрнини сунъий илдиз орқали тиклаш жараёни. Самарқанддаги кўплаб клиникаларда АҚШ, Корея, Германия, Швейцария давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий тиш имплантатлари қўйилмоқда.
Имплантация босқичлари:
- диагностика (рентген, 3d томография)
- имплант ўрнатиш
- абатмент ва коронка қўйиш
протезлаш турлари:
- металлокерамика
- цирконий
- винир
- олиб қўйиладиган сунъий тишлар ( протез )
Имплантация суяк ҳолатига қараб одатда 3-6 ой давом этади.
Протезлаш турлари эса ҳар бир беморга индивидуал тарзда 1 ҳафтадан 1 ойгача чўзилиши мумкин
Болалар стоматологияси
Тишларни даволашда болалар учун алоҳида ёндашув талаб этилади. Шу маънода айтиш мумкин, Самарқандда кўплаб клиникаларда:
- сут тишларини даволаш
- герметизация
- брекет тизимлари
- профилактик кўриклар алоҳида интерьер ва оғриқсиз усулларда қўлланилади.
Ортодонтия (брекетлар)
Тишларни тўғрилаш учун:
- металл брекет
- керамик брекет
- сапфир брекет
- элайнер (каппа)ни беморга тавсия қилиш мумкин.
Таҳлилларга кўра, Самарқандда брекет даволаш 1-2 йил давом этиши мумкин.
Жорий нархлар
Интернет маълумотларига кўра, Самарқандда стоматолигия нархлари клиника ва материалга қараб фарқ қилади.
Хусусан, консультация - 50 000-150 000 сўм; пломба - 150 000-400 000 сўм, тиш олиш - 200 000-600 000 сўм.
Бундан ташқари, имплантация - 3 000 000-8 000 000 сўм; брекет ўрнатиш - 6 000 000-15 000 000 сўм; винир - 2 500 000-5 500 000 сўм.
Албатта, аниқ нарх клиникадаги диагностикадан кейин белгиланади.
Стоматологга қачон мурожаат қилиш керак?
Қоидага кўра, профилактика учун ҳар 6 ойда кўрик тавсия этилади. Бундан ташқари, тиш оғриғида, тиш олдиргандан кейинги қон кетиши ёки тиш синишида дарҳол шифокорга бориш керак.
Нотўғри тиш қаторлари ҳамда оғиздан ёмон ҳид келганда ҳам стоматолог билан маслаҳатлашиш фойдали бўлиши, шубҳасиз.
Клиникани қандай танлаш керак?
Тўғри клиника танлаш – сифатли натижанинг асоси. Шу боис, мутахассислар клиника танлашда аввало, шифокор тажрибасига эътибор қаратишни тавсия этишади.
Бунда табиийки, олий маълумотли эканлиги, сертификатлар, иш тажрибаси (5+ йил афзал) ва реал кейслар ҳисобга олиниши керак.
Яхши клиникада рентген аппарати, 3D томография, стерилизация тизими ва лазер ускуналари бўлиши керак.
Шошилинч даволанмаётган бўлсангиз, реал мижоз фикрлари ҳам фойдали бўлиши табиий.
24/7 хизмат борми?
Кечаси оғриқ, тиш синиши ва яраланиш каби шошилинч ҳолатлар учун сутканинг 24 соатида ҳам хизмат кўрсатадиган хусусий клиникалар бор. Бундай хизматлар одатда қўшимча нархда бўлади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Самарқанд шаҳрида стоматология хизматлари юқори даражада ривожланмоқда. Имплантация, протезлаш, ортодонтия ва болалар стоматологияси бўйича замонавий имкониятлар мавжуд. Шундай бўлса-да, клиника танлашда шифокор тажрибаси, ускуна ва мижоз фикрларига эътибор бериш муҳим.
Шунинг учун беморларимизга нархдан кўра сифатни устун қўйинг, деган тавсияни берган бўлар эдик!
Алишер АҲРОРОВ,
юз-жағ жарроҳи, стоматолог-имплантолог, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.