Альберт Эйнштейннинг бахтли ҳаёт учун доно ва жуда қиммат(!) формуласи
1922 йилда Альберт Эйнштейн Токиога сафар қилди ва у ерда бир қатор маърузалар ўқиди. Кунларнинг бирида “Империал” меҳмонхонасидаги унга ажратилган хонага келган ташувчи ходим унга табрик телеграммасини олиб келди...
Телеграммада олимнинг Нобель мукофоти билан тақдирлангани ҳақида хабар бор эди. Японияда чой-чақа пули тўлаш одатий ҳол эмас, шу сабабли Эйнштейн етказиб берувчидан иккита меҳмонхона бланкасини олиб келишни илтимос қилди.
2017 йилнинг октябрь ойида Эйнштейн бир қалам тортиб, гажак туширган иккита бу бланкалар 1 миллион 800 минг АҚШ долларига сотилди.
Қоғозларнинг биринчисида: “Доимий ташвишлар билан боғлиқ муваффақиятга интилишдан кўра осойишта ва камтарона ҳаёт кўпроқ бахт келтиради...”, иккинчи варақда эса: "Ирода бор жойда чиқиш йўли ҳам топилади", деб ёзилган эди.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.