Зарбалар давом этмоқда

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базаларига янги ҳужумлар тўлқинини бошлади. Баҳрайн, Қувайт, Абу-Даби ва БААдаги Дубайдаги нишонларга зарба берилган.

АҚШнинг Қувайтдаги элчихонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бор.

Шу билан бирга, Абу-Даби шаҳрида ҳам кучли портлаш содир бўлган.

Ҳужумлар рўй бераётган шаҳарлардан одамлар оммавий чиқиб кетишмоқда. Йўлларда тирбандликлар ҳосил бўлган.

Исроил эса Ливанга авиаҳужум амалга оширган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарича, 31 киши ҳалок бўлди, 149 киши жароҳатланди.

Дональд Трампнинг янги видеомурожаатида айтишига кўра, Эронга қарши ҳарбий операция мақсадлари тўлиқ амалга оширилгунча давом этади.

У Эрон ҳарбийларини қуролни топширишга ва тўлиқ хавфсизликка эришишга чақирди. Акс ҳолда уларни қатъий оқибатлар кутаётганини ва бу “жуда ёмон” бўлишини таъкидлади.

Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Али Ларижони ўз мамлакати Вашингтон билан музокара олиб бориш ниятида эмаслигини айтди.

Ларижони марҳум Олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси бўлган ва ҳозирда Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилади.