Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Наврўзни Ўзбекистонда нишонладик. Тожикистонлик, қирғизистонлик қўшниларимиз саёҳат таассуротларидан хурсанд

Гулнора Шарипова, Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳридаги General elektrik компанияси ходими:

- Ўзбекистонга биринчи марта байрамни ўтказиш учун келдик. Сайилда қатнашиб бу ердаги Наврўз одатларини томоша қилдик, жудаям кўп анъаналаримиз ўхшаш экан. Қариндошларимиз билан 15 киши ўз автомашинамизда келдик. Тошкент, Самарқандни айландик. Шаҳарлардаги замонавийлик, тарихийлик бизни жудаям мафтун қилди. Фарзандларимизга ҳам Ўзбекистон жуда ёқди. Яна келишни режалаштираяпмиз.

Айдар Умотбоев, Қирғизистондаги “Ибарат” ансамбли аъзоси:

- Ансамблимиз билан Наврўз садолари танловига келдик. Қомуз, кыл кыяк, добулбас, сыбызғы, жыгач, ооз қомуз, темир ооз қомуз каби миллий чолғу асбобларида фольклор куй-қўшиқларни ижро этамиз. Тошкентдаги янги бинолар, йўллар, айниқса, шаҳарнинг тозалиги бизга жуда ёқди.

Тошкент меҳмонхоналари Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан, қолаверса қўшни давлатлардан келган меҳмонлар билан гавжум экан.