Кимёгарлар шаҳарчасида ҳам Наврўз байрами тантаналари бўлиб ўтмоқда
"Нурафшон" саънат ва маданият саройида ташкил этилган тадбирида карнай-сурнай садолари янграб, барчани улуғ айёмга чорлади.
Унда вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари, 6-болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари ўзининг чиқишлари билан аҳолига хушкайфият улашмоқда.
Байрам муносабати билан ҳудудда баҳорий маҳсулотлар ярмаркасини ташкил этдик,- дейди вилоят бозорлар уюшмаси раиси ўринбосари Акмал Қудратов. - Бу сайлда иштирок этган фуқароларга арзонлаштирилган маҳсулотларни харид қилиш имконини беради. Шунингдек, 60 килограмм гуруч билан ош дамланди. Байрам муносабати билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар учун дастурхон ёзилди. Бундан ташқари, фаоллар билан мустақил ҳаракатлана олмайдиганларнинг ҳолидан хабар олишни режалаштирганмиз.
- Ҳар йили Наврўзда оиламиз билан шу ерга айланишга келамиз,- дейди пастдарғомлик Зарина Эргашова.- Байрам сайли айниқса, болажонларда катта таассурот қолдиради. Шу орқали уларда миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга ҳурмат туйғусини уйғотамиз.