Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Одамлар билан мулоқотни умуман чеклаган инсонларга вирус юқмаслиги мумкин

Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди:

— ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

Бугунги кунда ниқоб тақиб юриш, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни доим совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаган шахсларга касаллик юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вируснинг организмга тушиши камаяди.

Одамлар билан мулоқотни умуман чеклаган инсонларга вирус юқмаслиги мумкин.

Бироқ таъкидлаш лозимки, бугунги пандемия даврида инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва ўша даврда коронавируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса, бу касалликни енгил кечириши мумкин.

Шунингдек, бугунги кунда касалланиб ўтганлар организмида нейтрал антитаначалар ҳосил бўлса, бу инсонларда турғун иммунитет ҳосил бўлиши ва коронавирусга қайта чалинмаслиги тўғрисида Европа олимлари тадқиқотлари натижаси бўйича маълумот берилди.