Ўқитувчиларнинг сайлов жараёнига жалб этилиши тўғрими?
- 26.11.2019 16:38
- 360
- Сиёсат
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларини жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнига жалб этилаётгани ҳақида маълумот тарқатилган эди.
Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати ушбу хабарга муносабат билдирди:
"Ўзбекистон Республикаси Сайлов комиссияси маълумотига кўра, участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича ишлар якунига етган. Мазкур комиссия таркибига ижтимоий соҳа, жумладан, халқ таълими тизими ходимлари ҳам киритилган.
Сайлов кодексига мувофиқ комиссия аъзоси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Россиялик ҳарбий спорт клуби таслим қилинди
- 2 соат аввал
- Спорт
Бу миллатни букиб бўлмас
- Бугун, 11:48
- Мутолаа
Божхона ҳалол тадбиркорлик тарафдори
- Бугун, 10:36
- Иқтисодиёт