Самарқандда ҳар саккиз ўқитувчидан бирида касаллик аниқланган
Бу ўтган йилги ҳолат. Бу йил ушбу амалиёт бўладими-йўқми, номаълум.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, умумтаълим мактабларининг педагоглари йилда бир марта туман, шаҳар тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиникаларида (бепул) тиббий кўрикдан ўтказилиши керак.
2023 йилда бутун мамлакат бўйлаб ўқитувчилар ойлиги ташкил этилганди. Ойлик доирасида 67 минг 850 нафар мактаб ўқитувчилари ва 18 минг 779 нафар боғча тарбиячилари тиббий кўрикдан ўтказилган.
Кўрикдан ўтганларнинг 10 минг 424 нафарида турли даражадаги касалликлар аниқланган.
Шундан 2445 нафарида ҳаётида биринчи марта касаллик аниқланган. Яъни, аввал ҳеч қачон соғлигидан шикоят қилмаган шунча устозлар хаста эканлиги маълум бўлган.
Касаллиги аниқланганларнинг 921 нафари туман, 226 нафари вилоят, 2 нафари республика даражасида соғломлаштирилган. Бундан ташқари, 10 нафарида юрак қон айланиши тизими, кўз касалликлари, таянч ҳаракатланиш тизими касалликлари сабаб - юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилган.