Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда коронавирусни аниқлайдиган тест тизимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ходимлари одамда коронавирус (COVID-19) бор-йўқлигини аниқлашга ёрдам берувчи маҳаллий тест тизимини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар қилди.

Айни пайтда клиник синовлар давом этмоқда.

Апрель ойи охирига қадар 50 мингта ана шундай тест тизимини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

«Коронавирус диагностика усулларини ўзимизда ишлаб чиқариш бўйича олимларимиз томонидан диагностика гидлари яратилди ва лаборатория синовларидан ўтказилди. Ўзбекистонда мавжуд қатор дори-дармонларнинг вирусларга қарши таъсири халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда ўрганилмоқда ва уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ташкил этилмоқда», деди Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов.