Паст Дарғомда ҳоким ўзгарди
- 12.01.2019 11:26
- 727
- Самарқанд

Бугун халқ депутатлари Паст Дарғом тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вилояти ҳокимлиги.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Баҳодир Саъдуллаев ўз аризасига биноан Паст Дарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Худайбердиев Шунқор Фармонович Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Боғибаландда “Анжир сайли” ўтказилди
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд - дунё цивилизацияси пойтахти
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Қишда газдан муаммо бўлмайдими?
- Бугун, 12:58
- Иқтисодиёт
Турмуш чорраҳаларида: Қайнона
- Бугун, 09:09
- Мутолаа
Эҳсон эгасини топди
- Кеча, 19:42
- Мутолаа