Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқдаги мактабда электрон кутубхона ташкил этилди

Жорий йил 17 октябрь куни Навоий давлат кончилик институти ва Пайариқ тумани 53-умумтаълим мактаби ўртасида навбатдаги ҳамкорлик амалга оширилди.

Институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Т.Нормуродов бошчилигидаги ишчи гуруҳи 53-умумтаълим мактабида электрон кутубхона ташкил этиб, 23787 та нашрга эга электрон дарсликларни жойлаштиришди.

Бундан ташқари, Навоий давлат кончилик институти электрон кутубхонаси электрон порталига уланиш имкониятини берувчи интернет тизими йўлга қўйилди.

Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.