Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработлик йигит “Малибу”ни жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига пора беришга уринди

Қўшработлик 20 ёшли Н. терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган “Малибу” русумли автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига ички ишлар ходимига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.

2020 йил 5 октябрь куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Қўшработ тумани прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н. ИИБ ходимига 400 АҚШ доллари пулларни пора сифатида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.