Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия атом музёрарини сувга туширди

Россияда янги атом музёрари «Арктика» сувга туширилди. Дунёда тенги йўқ кеманинг хизмат муддати 40 йилни ташкил этади. Уни 54 кишидан иборат экипаж бошқаради.

Атом музёрари Шимолий денгиз йўлида Баренцево денгизидан тортиб, Енисей ва Обь дарёлари қирғоқларигача бўлган кенг ҳудудда музликларда кемаларга йўл очишни таъминлайди.
Ҳозирда Санкт-Петербургдаги Болтиқ заводида 2026 йилгача яна шундай тўртта қудратли музёрар кема қурилиши давом этяпти.

«АиФ» (2020 йил, 44-сон)дан Т.МУРОД тайёрлади.