Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда чиройли “рақамлар”ни сотиш тартиби ишлаб чиқилди – нархлар 10 миллион рублгача

Россия иқтисодиёт вазирлиги 2022 йилдан бошлаб давлат хизматлари портали орқали автомобиль ва мотоцикллар учун «чиройли» рақамлар сотиш тартибини ишлаб чиқди.

Савдо аукцион-кимошди тарзида ўтказилади. Бошланғич баҳоси 300 мингдан 10 миллион рублгача. Ҳаммасидан бир хил рақамли ва ҳарфли белгилар қиммат. Масалан, A111АА ёки С888СС 600 минг рублдан бошланади.

Савдодан тушган даромадни ҳудудий ва федерал бюджетлар бўлиб олади.

«АиФ» (2020 йил, 38-сон) материаллари асосида Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.