Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд адабий муҳитида камол топган ижодкор

Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Хуршид Нуруллаевнинг ижодига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, таниқли ижодкорлар Хосият Бобомуродова, Фармон Тошев, Янгибой Қўчқоров, Турсун Али, Асадулла Шукуров ва бошқалар Самарқанд адабий муҳити, хусусан, Хуршид Нуруллаев ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикр юритдилар.