Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 12 та бирламчи тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилоятида жорий йилги Инвестиция дастурига асосан қурилиши бошланган 12 та тиббиёт муассасаси мустақиллигимизнинг 28 йиллик тўйига тўёна сифатида фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Пахтачи туманида 50 қатновли “Бурқут”, 75 қатновли  “Қ.Раджабов”, Нуробод туманида 75 қатновли “Улус”, Булунғур ва Қўшработ туманларида ҳар бири 100 қатновли “Хўжамазгил” ҳамда “Шавона” қишлоқ врачлик пунктлари бугун юртдошларимиз учун сифатли тиббий хизмат кўрсатишга киришди.

Маҳаллий ҳамда инвестиция дастурларига мувофиқ вилоятнинг яна 25 та бирламчи тиббиёт муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу муассасалар йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши белгиланган.