Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда аҳоли жон бошига озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш аҳволи қандай?

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш жараёнида бу ердаги ҳолат, хомашё, меҳнат ресурслари ва аҳолининг эҳтиёжи эътиборга олинмаган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда айтилди.

Йил бошида вилоятдаги 653 та корхонада 3 995,9 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқилиб, бу миқдор аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ўртача 1 062,9 минг сўмдан тўғри келди.

Аммо бу кўрсаткични туманлар мисолида кўрадиган бўлсак, жуда паст. Масалан, Қўшработда 6,6 минг сўм, Нурободда 33,1 минг сўм, Иштихонда 49,8 минг сўм, Пахтачида 50,1 минг сўм. Бу эса вилоят кўрсаткичидан анча паст рақамлар бўлиб, ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари улуши вилоят улушининг 1 фоизини ҳам ташкил этмайди.