Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Makon Marketing Forum” биринчи миллий бизнес форуми ўтказилди

Бугун Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Makon Marketing Forum  - 2019” биринчи миллий бизнес форуми бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг машҳур экспертлари - “Murad Buildings” компанияси асосчиси Муродхон Назаров, “Shak’s media” реклама агентлиги асосчиси Муҳаммад Али Шокиров, “Busieness Navigator Consulting” компанияси асосчиси Азиз Гаппаров, “PRO Marketing” компанияси асосчиси Бахтиёр Тўхтаев, “Master Expert Partners” бош ҳамкори Баҳодирхон Фозилхўжаев, “MA’NO Branding” реклама агентлиги ҳаммуассиси Темур Саъдий ва бошқалар бинесда муваффақиятга эришиш йўллари ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.

- Бугун юртимизда тадбиркорлар ва тадбиркорликка қизиқувчилар сони ортиб бораётгани қувонарли ҳол, - деди Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов. – Ўз навбатида, муваффақиятга эришаётган тадбиркорлар кўпаяётганидан манфаатдормиз. Партиямиз бундан кейин ҳам барча соҳада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, соҳани янада ривожлантиришда давом этади.

Тадбирда малакали экспертлар, маркетинг соҳасида катта натижаларга эришган тадбиркорлар инновацион ғоялар ҳақида ёш тадбиркорларга қимматли маслаҳатлар беришди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши ахборот хизмати.