Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда зиёрат туризми истиқболи муҳокама этилади

2019 йил 24-25 май кунлари Самарқанд давлат университетида “Буюк ипак йўли чорраҳасида зиёрат туризмининг ренессанси” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Анжуманда Хитой, Россия, Франция, Италия, Жанубий Корея, Туркия, Босния ва Герцеговина, Польша, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа хорижий  мамлакатлардан туризм соҳаси бўйича олимлар, етук мутахассислари ва тизим раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Икки кун давомида конференция ялпи мажлиси ва шўъба йиғилишларида юздан ортиқ маъруза тингланади.

Самарқандда зиёрат туризмини тиклаш ва уни ривожлантириш бўйича амалий, илмий ва услубий таклифларни ишлаб чиқиш конференциянинг бош мақсади ҳисобланади.