Самарқанддаги зиёратгоҳлар меҳмонларни қабул қилишга тайёр
- 14.06.2020 22:00
- 217
- Саёҳат
Сайтимизда бундан бир ой аввал «Карантин тугагач, биринчи навбатда нима қилмоқчисиз?» деган савол билан юртдошларимизга мурожаат қилгандик. Кўпчилик карантин тугаши билан Самарқанддаги қадимий обидалар ва зиёратгоҳларга бораман, дея жавоб берганди.
Айни пайтда кўҳна шаҳарда шундай имконият яратилди. Самарқанд вилоят туризмни ривожлантириш департаменти маълумотларига кўра, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Руҳобод, Шоҳи Зинда мажмуаси ва бир қатор зиёратгоҳлар ўз фаолиятини бошлади. Ушбу объектлар пирометрлар, антисептик воситалар, дезинфекцион туннеллар билан таъминланган.
Карантиндан сўнг, зиёратгоҳларга боришни орзу қилганлар ҳозирда бу имкондан фойдаланиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа