Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги бир стадион ўрнидай жойда жойлашган дунёнинг энг митти давлати ҳақида биласизми?

Ватика́н (лат. Status Civitatis Vaticanæ, итал. Stato della Città del Vaticano), дунёдаги халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган энг митти давлат ҳисобланади. Бу митти давлат Италия пойтахти Рим шаҳрнинг ўртасида, Ватикан тепалигида жойлашган. Бу давлатни Рим папаси бошқаради. Шунингдек бу давлат христиан дини, католик мазҳабининг маркази ҳисобланади.

Ватикан 1964 йилдан БМТ да кузатувчи мақомида. 2008 йилда эса бу митти давлат Интерпол билан фаол алоқаларни бошлади.

Ватиканнинг асосий даромади дунё бўйлаб яшайдиган католикларнинг эҳсонлари, сайёҳлик, шунингдек ушбу митти мамлакат чиқарадиган почта маркаларига ҳам қизиқувчилар кўп.

Умумий маълумотлар

Мустақиллик куни: 1929 йил, 11 февраль (Италиядан)

Расмий тил: Итальян ва лотин тиллари

Пойтахти: Ватикан

Бошқарув усули: Абсолют монархия

Мамлакат раҳбари: Рим папаси Франциск

Давлат котиби: Пьетро Паролин

Губернатор:  Джузеппе Бертелло

Ҳудуди: 0,44 км² (дунёда 276-ўринда)

Аҳолиси: 1000 киши  (241-е)

Аҳоли зичлиги: 1 км² да 1913 киши

Миллий валютаси:  Евро (EUR, код 978)

Бюджети: 310 млн. АҚШ доллари

Интернет-домени: .va .eu

ISO коди: VA

Халқаро телефон коди: +3906698 ва +379

Соат минтақаси: UTC+1

Автомобиль ҳаракати: ўнг тарафлама.