Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик 339 нафар битирувчи олтин медал олади

Фото: 20.06.2019

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йили давомида 719684 нафар ўқувчи таълим-тарбия олди.

Вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфини 55864 нафар, 11-синфини 53589 нафар ўқувчи битирмоқда.

Битирувчилар учун бугун онлайн тарзда “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади, деб хабар бермоқда бошқарма ахборот хизмати.

Якунига етган мазкур ўқув йилида аъло баҳоларга ўқиган 339 нафар 11-синф битирувчисига олтин ва 75 нафарига кумуш медал берилади. 1533 нафар 9-синф ўқувчиларига эса аъло даражали шаҳодатнома топширилади.

Фото: 20.06.2019