Мактаб битирувчиларининг кўпчилиги олийгоҳга ўқишга кирса, раҳбар ходимлар рағбатлантирилмайди
- 10.04.2023 14:19
- 221
- Таълим
Дастлаб битирувчиларни олий таълимга киритиш учун жуда кўп тарғибот олиб борилди. Юқори натижаларни қайд этган мактаб раҳбарларини эса рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди. Афсуски, ушбу тартиб ҳеч қанча вақт ўтмай, яъни 2022 йилнинг август ойидан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан бекор қилинди.
Шу сабабли энди мактаб битирувчиларининг кўпчилиги олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган мактабнинг раҳбар ходимлари энди рағбатлантирилмайди.
Аввалги тартибга кўра, умумтаълим муассасалари битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олийгоҳларга ўқишга қабул қилинса, раҳбар ходимлар 2 млн. сўмдан 11 млн. сўмгача бўлган миқдорда рағбатлантириш кўзда тутилган эди.
Энди бу тартиб йўқ. Лекин, битирувчиси олийгоҳга кам кирган мактаб раҳбарлари учун жазо чоралари ҳали ҳам амалда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 15 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!